Nima bizni boshqalarga o‘xshamaydigan qiladi?

Barcha yuklarni avtomobil transportida tashish

Yuklarni sizning talablaringizga mos holda – umumiy, yig‘ma, harorat rejimini saqlanagan holda avtomobil transportida tashishni amalga oshiramiz.

Yuklarni dengiz transportida tashish

Biz Sizning yuklaringizni u dunyoning qayerida joylashgan bo‘lishidan qat’iy nazar dengiz yo‘llari bo‘ylab bir portdan boshqa portga yetkazib berishimiz mumkin.

Temir yo‘llar bo‘ylab yuk tashish

Past narxlar va yetkazib berishning ishonchliligi temir yo‘l transportida yuk tashishlarni yuklarni tashishning eng ommabop turlaridan bittasiga aylantiradi.

Yuklarni aviaptransportda tashish

Aviatransportda yuk tashish marshrutlarini ishlab chiqamiz. O‘z mijozlarimizga professional maslahat berish xizmatlarini ko‘rsatamiz.

 
 

Logistik yechimlar

«INTER PROFI LOGISTICS» kompaniyasi turli-tuman logistika xizmatlarini ko‘rsatishga ixtisoslashgan.

Maqsadimiz – Sizning so‘rovlaringiz asosida eng yuqori darajadagi logistikani yetkazib berish.

Bizning xizmatlarimiz bilan Siz har qanday turdagi yuklarni istalgan masofalarga, jumladan xalqaro yo‘nalishlarga tashishda yakka tartibdagi yordam olasiz, deb umid qilamiz.

«INTER PROFI LOGISTICS» bilan logistikaning ajoyib dunyosini o‘zingiz uchun kashf qiling!

Ko'proq bilib oling

Nima uchun bizni tanlaydilar

Nogabarit yuklarni tashish

Yirik o‘lchamli yuklarni tashish hamda dunyoning istalgan nuqtasida har qanday murakkab loyihani yechishga bo‘lgan ijodiy yondashuv.

Professionallar jamoasi

Jamoamiz – bu logistika sohasida boy ish tajribasi va o‘siga xos bilimlarga ega bo‘lgan ishonchli mutaxassislardir.

Shaxsiylashtirilgan servis

Tezkor, samarali va sifatli xizmat ko‘rsatishni taqdim etgan holda biz logistik xizmatlarning to‘liq spektri bilan ta’minlaymiz.

×

Warning

Failed loading XML file.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 фоизга ўсди — президент

Apr 23 2018

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки давлат расмий делегациялари иштирокида музокаралар олиб борди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Асосий эътибор икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига қаратилди.

«Савдо алоқаларида эришилаётган натижалардан мамнунмиз. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 55 фоиз ўсди. Бу ўтган йилги келишувларимиз натижасидир. Бу суръатни сақлаб қолиш ва янада ошириш муҳим» -, деди Шавкат Мирзиёев.

«Туркманистон ва Ўзбекистон тинчликсевар давлатлар, яхши қўшнилар сифатида танилган. Мамлакатларимиз халқаро доирада ҳам, ўзаро алоқаларда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Бугунги музокаралар буни яна бир тасдиқлади», — деди Гурбангули Бердимуҳамедов.
Ўзбекистон ва Туркманистонда бир-бирини тўлдирадиган имкониятлар кўплиги, уларни ишга солиб, ўзаро савдо айланмасини жадал ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Икки мамлакат бозорида товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар яратиш, саноат корхоналари кооперациясини мустаҳкамлаш, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 2020 йилга бориб товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларгача етказиш учун барча имкониятлар борлиги қайд этилди.

Бу мақсадларга эришиш учун Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия салоҳиятидан максимал даражада фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Турли даражадаги самарали учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бағишлади, уни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилди. Март ойида Ашхободда ўтказилган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси муваффақиятли бўлди. Айни кунларда пойтахтимизда Туркманистон миллий кўргазмаси ва ишбилармон доираларнинг бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, бу орқали ўзаро савдо ҳажмини, мамлакатларимизнинг ушбу йўналишдаги рақобатбардошлигини оширишга келишиб олинди.

Қишлоқ хўжалиги машиналари, автомобиллар ва электр техникаси маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқариш, нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш, чегараолди ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқни кенгайтириш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа масалалар бўйича ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.

Toshkent